Ўзбекистон | 17:56 / 27.07.2022
22029
1 дақиқада ўқилади

«Ўзгидромет» директори Ўзбекистонга салқин ҳаво қачон қайтишини маълум қилди

28-29 июль кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин. 

“Ўзгидромет” бош директори ўзининг фейсбукдаги саҳифасида шу мазмунда прогноз хабар қолдирди.

Қайд этилишича, 28-29 июль кунларидан бошлаб республикага аста-секин салқин ҳаво қайтади. Урал ҳудудларидаги нам ҳаво оқими бу сафар "сўниб бораётган" иссиқ ҳаво оқимини республика ҳудудларидан бутунлай "ҳайдаб юбориш" қувватига эга бўлади.

Мазкур ҳолат узоқ муддат кузатилган жазирама ҳаво ўрнига салқин ҳаво қайтишига сабаб бўлади. 29 июлдан жануб вилоятларидан ташқари бошқа вилоятларда аҳоли кунлар анчагина салқинлаганини ҳис қилади.

26 июль куни Уралда нам ҳаво оқимларидан ҳудудларда бир суткада 10-13 миллиметргача ёғин ёғган. Минтақадаги тоғлар ва шимолда ҳам бу оқимдан 3-6 миллиметрга яқин ёғин ёғишини прогноз қилиш мумкин. Бу сел-сув тошқин келтириб чиқармайди.

Мавзуга оид