Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Поликлиникалар ишини баҳолаш бўйича янги рейтинг тизими жорий этилади
2022 йил 1 августдан оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича янги рейтинг тизими жорий қилинади.
“Ҳуқуқий ахборот” каналида ёзилишича, бунда:
- ҳудудда ортиқча вазндан халос бўлиш, тўғри овқатланиш тамойилларига риоя этиш, жисмоний фаолликни ошириш, инфаркт, инсульт, қандли диабет, онкология каби касалликларнинг олдини олиш бўйича кўрсаткичлар асосий мезонлар бўлади;
- ҳар 6 ойда ижобий кўрсаткичларга эришган тиббиёт ходимлари рағбатлантирилади ҳамда энг яхши натижа кўрсатган тиббиёт муассасаси мукофот ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
1 сентябрдан бошлаб шифокорларнинг якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритишга рухсат берилади.
Белгиланишича, якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритиш учун алоҳида тиббиёт муассасаси очиш талаб этилмайди ва ушбу тоифадаги шифокорларга ўз уйида ёки ижарага олинган бинода тиббий хизматлар кўрсатишга рухсат берилади.
Якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритиш тажрибаси дастлаб 2022 йил якунига қадар Сирдарё вилоятида, кейинчалик эса босқичма-босқич бошқа ҳудудларда жорий этилади.
Мавзуга оид
19:49 / 27.05.2025
Ўзбекистон энг тинч давлатлар рейтингида 60-ўринни эгаллади
10:18 / 22.05.2025
Оилавий поликлиникаларда тиббиёт ходимлари фақат тўлиқ ставкада фаолият юритади
20:13 / 16.05.2025
Қирол Чарлз III Пол Маккартнидан камбағалроқ экани аниқланди
10:56 / 24.04.2025