Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари Тошкентда музокара ўтказди
Тошкентда Афғонистон ва Хитой ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг ўзаро учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Толибон” ҳаракати матбуот котиби ўринбосари Ҳофиз Зиё Аҳмад “Твиттер”да хабар берди.
“Кеча кечқурун Тошкентда ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий ва Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван И ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди”, дея маълум қилди Ҳофиз Зиё Аҳмад .
Унинг сўзларига кўра, учрашувда Афғонистон ва Хитой ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, Афғонистондаги иқтисодий вазият муҳокама қилинган.
Бундан олдин Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган Афғонистон ташқи ишлар вазири в.б. Амир Хон Муттақий билан учрашганди.
Амир Хон Муттақий Афғонистон ҳудуди бундан буён Ўзбекистон ва минтақа бошқа давлатлари учун хавф туғдирмаслигини билдирди.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025