Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Латвия Россия газини воситачи орқали сотиб олишни бошлади
Март ойида Россия президенти Владимир Путин 1 апрелдан «нодўст» мамлакатлар газ учун рублда тўлов қилиши белгиланган фармонни имзолаганди. Бунга Европанинг қатор мамлакатлари, жумладан, Латвия қарши чиққанди.
Латвиянинг Latvijas Gaze газ компанияси Россия газини яна сотиб ола бошлади. Бу ҳақда компания бошлиғи Айгарс Калвитис маълум қилди.
«Latvijas Gāze газ сотиб олмоқда, аммо «Газпром»дан эмас, чунки «Газпром» билан ҳисоб-китоб қила олмаймиз. Бошқа етказувчидан оляпмиз», — деди Калвитис.
У «тижорат сири бўлгани учун» воситачи кимлигини айтишни истамади.
Март ойида Владимир Путин 1 апрелдан «нодўст» мамлакатлар Россия гази учун рублда тўлов қилиши белгиланган фармонни имзолаганди. Бунга Европанинг қатор мамлакатлари, жумладан, Латвия қарши чиққанди.
Апрел бошларида Россия Латвия, Литва ва Эстонияга газ етказишни тўхтатди.
Мавзуга оид
11:47 / 23.05.2025
Латвия Россия ҳарбий комплексига алоқадорликда гумон қилинган компанияни текширмоқда
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025