Қисқа ўқув курслари сертификатининг янги таҳрири тасдиқланди
Энди қисқа ўқув курслари сертификатларини хорижий тилга таржима қилдириш шарт эмас.
Ҳукумат қарори билан профессионал таълим муассасаларида қўшимча квалификациялар бўйича 6 ойгача бўлган қисқа ўқув курслари орқали ўқиган фуқароларга бериладиган давлат намунасидаги сертификатнинг янги таҳрири тасдиқланди.
Унга кўра, икки ой муддатда:
- касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумларда қўшимча квалификацияни эгаллаш бўйича бериладиган янги намунадаги сертификат бир вақтнинг ўзида ўзбек, рус ва инглиз тилларида бўлади;
- сертификат электрон шаклларини QR-код ёрдамида олиш ҳам мумкин.
Фуқаролар хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида ортиқча оворагарчиликсиз ушбу сертификатдан фойдалана олади.
Маълумот учун, бугунги кунда 255 та профессионал таълим муассасасида 24 мингга яқин фуқаро 102 турдаги касб бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилмоқда.
Мавзуга оид

11:01 / 22.05.2025
Тиббиёт менежерлиги бўйича сертификатга эга айрим раҳбарларга устамалар тўланади

12:51 / 17.04.2025
«Яшил энергия» сертификатларини бериш тартиби ўзгартирилди

11:27 / 08.03.2025
Тошкентда хорижий тил билиш сертификатини олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

14:44 / 30.01.2025