Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 августдан юридик техникумларга қабул бошланади
Жорий йилнинг 1 август кунидан юридик техникумларга қабул бошланади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
Республикада 14 та юридик техникум ташкил этилган. Уларда қуйидаги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланади:
- давлат ҳуқуқий фаолият;
- юридик хизмат;
- суд-ҳуқуқий фаолият.
Юридик техникумларга умумий ўрта таълим (11-синфни) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирганлар ҳужжат топшириши мумкин.
Ўқишга кириш учун ҳужжатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (my.dtm.uz) орқали онлайн қабул қилинади.
Ҳужжатларни қабул қилиш жорий йил 1 августдан 20 августгача (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.
Юридик техникумларга Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш ДТМ томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.
Чет эл фуқаролари юридик техникумлар томонидан ташкил этиладиган суҳбат натижасида қабул қилинади.
Абитуриентлар ўқишга давлат буюртмаси, тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади. Ўқиш муддати 2 йилни ташкил этади.
Мавзуга оид
13:32 / 30.04.2025
Ўзбекистонда “Бепул юридик ёрдам кўрсатиш куни” ўтказилади
14:35 / 11.01.2025
Ўзбекистонда “Яшил” техникумлар ташкил этилади
12:32 / 22.10.2024
Профтаълим муассасалари техникумларга бирлашяпти – тизимда қандай ўзгаришлар бор?
16:29 / 21.10.2024