Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Темирйўл транспорти ва метрода хавфсизлик кучайтирилади
Транспорт вазири буйруғи билан темирйўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талаблари бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қуйидагилар темирйўл транспорти ва метрополитен ҳодисалари ҳисобланади: ҳаракатдаги поезд бошқа поезд билан тўқнашиши; темирйўл изидан чиқиши; поезд шикастланиши; инфратузилма ва (ёки) ташилаётган юкларга зарар етиши; фавқулодда вазиятлар ва бошқалар таъсирида келиб чиқиши мумкин бўлган ҳодисалар.
Ҳаракат хавфсизлиги бузилишлари бўйича ҳодисаларни ҳамда бузилишлар сабаблари, оқибатлари ва ушбу ҳодисаларда айбдор бўлган шахсларни аниқлаш мақсадида хизмат текшируви ўтказилади.
- Низом қуйидагиларни белгилайди: темирйўл транспортида ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талаблари бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш;
- қуйидагиларни: хизмат текшируви олиб бориш тартиби; хизмат текшируви натижаларини расмийлаштириш тартиби; ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги бузилишларини ҳисобга олиш тартиби.
Мавзуга оид
21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин
17:03 / 20.05.2025
Метронинг 9 та бекатида она-бола хонаси ва ҳожатхона қурилиши ваъда қилинганди. Бу амалга ошяптими?
16:05 / 19.05.2025
Президент Тошкент метросини ТТЗгача олиб бориш режалари билан танишди
17:12 / 29.04.2025