Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркий давлатлар ташкилоти доирасида «Табаррук зиёрат» бренди яратилади
“Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Туркий дунё доирасида “Табаррук зиёрат” туризм концепцияси тасдиқланди. Концепция доирасида Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Марғилон, Қўқон, Термиз ва бошқа тарихий шаҳарларда буюк алломаларнинг илмий ва маданий мероси тўғрисида семинар, симпозиум, конференция, илмий-амалий анжуманлар ўтказилади.
Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ўзаро ҳамкорлик орқали “Табаррук зиёрат” бренди яратилади. 2023 йилдан ҳар 2 йилда 1 маротаба:
май ойи учинчи декадасида Марғилон шаҳрида “Марғилон ипак матоларининг халқаро бозордаги аҳамияти” мавзусида кўргазма ва илмий-конференция;
июнь ойи биринчи декадасида “Лаванда” фестивали;
июль ойида талабалар ва ёшлар учун Turksoy халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда “Туркий тилли ёшлар” халқаро фестивали;
август ойи учинчи ҳафтасида туркий давлатлар тадбиркорлари, ОАВ, журналист ва блогерлар учун “Табаррук зиёрат” халқаро медиатури ва унинг доирасида B2B форматида учрашувлар ташкил этилади.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
12:13 / 21.05.2025