Иқтисодиёт | 16:37 / 02.08.2022
31768
1 дақиқада ўқилади

МБ қалбаки банкнотга дуч келинса, нима қилиш кераклигини тушунтирди

Марказий банк мутахассислари ўзбекистонликлар қалбаки банкнотга дуч келса, нима қилиши кераклигини маълум қилди.

Билдирилишича, дўконларда харид қилиш ёки хизматларни сотиб олишда қўшимча пул (қайтим) беришлари мумкин

“Агар банкнотнинг ҳақиқийлигига шубҳа қилсангиз, уни алмаштиришларини сўранг”, дейилади Марказий банкнинг молиявий саводхонликни ошириш департаменти хабарида.

Агар у чўнтакда бўлса, тижорат банкига мурожаат қилиш керак - улар уни бепул текширишади. У фақатгина шикастланган ва ҳақиқий бўлиши ҳам мумкин.

“Бу ҳолатда, банк сизга уни бошқа банкнотга алмаштириб бериши мумкин”, дея маълум қилди МБ.

Мавзуга оид