Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда «Путин саройи»нинг архитекторига тегишли мол-мулклар хатланди
Ланфранко Чириллонинг хатланган мол-мулклари қиймати 141 млн еврога тенг деб баҳоланмоқда.
Италия молиявий гвардияси россиялик VIP-мижозлар буюртмасини бажариш билан шуғулланувчи тадбиркор ва архитектор Ланфранко Чириллога тегишли кўчар ва кўчмас мулкларни хатловга олди. Бу ҳақда RaiNews24 телеканали хабар берди.
Хабарда айтилишича, унга нисбатан солиқ қонунчилигини бузиш айблови эълон қилинган.
Архитекторнинг кўчмас мулки, банк ҳисобрақамлари, нақд пуллари, қимматбаҳо буюмлари, санъат асарлари ва вертолёти хатланган. Хатловга олинган мол-мулкларнинг умумий қиймати 141 млн еврога тенг деб баҳоланмоқда.
Чирилло Россиядан йирик буюртмалар олиши билан танилган. Хусусан, Алексей Навальний «Путиннинг саройи» деб атаган иншоотни ҳам у лойиҳалаштирган.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
19:56 / 13.05.2025