Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:17 / 05.08.2022
35440
2 дақиқада ўқилади
Россия қонунчилигида мигрантларга алоқадор бешта ўзгариш маълум қилинди
Фото: ТАСС
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги меҳнат мигрантлари учун Россия Федерацияси қонун ҳужжатларида қандай ўзгаришлар бўлгани тўғрисида маълумот тақдим этди.
Улар қуйидагича:
- патентга эга ёки РФда таълим олаётган чет эл фуқароси вояга етмаган фарзандлари вақтинча бўлиш муддатини узайтириши мумкин;
- "визасиз" мамлакатлар фуқаролари (Ўзбекистон фуқаролари ҳам) РФдан чиқмасдан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун миграция картасидаги ташриф мақсадини ўзгартириши мумкин. Бунинг учун ИИВ Миграция бошқармасига билдиришнома билан мурожаат қилиш керак. Ташриф мақсадини патентга ариза беришда дарҳол "иш"га ўзгартириш мумкин. Агар чет эл фуқароси СТИР (ИНН)га эга бўлса ва уни аризада кўрсатган бўлса, патент олиш учун аризани кўриб чиқиш муддати 5 иш кунидан ошмайди. СТИР (ИНН) бўлмаса, бу муддат 10 иш кунини ташкил қилади;
- РФга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган чет эл фуқаролари йилига бир марта тиббий кўрикдан ўтиши керак;
- касбий таълим муассасаларида таҳсил олаётган чет эл фуқаролари ишлаши мумкин;
- вақтинча яшаш учун рухсатнома (РВП) ёки яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) бекор қилинган тақдирда, чет эл фуқароси 15 кун ичида РФ ҳудудидан чиқиб кетиши керак.
Ушбу ўзгаришлар 2022 йил 14 июлдан кучга кирган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
23:26 / 19.05.2025
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025