Ўзбекистон | 11:43 / 06.08.2022
11385
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда содир бўлган ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди

“Газел” юк машинаси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдан келаётган юк машинасининг олд тарафидан бориб урилган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, бугун, 2022 йил 6 август куни соат 04:14 ларда 4Р-38 Жиззах-Ғаллаорол автомобил йўлининг Ғаллаорол тумани “Кўкгумбаз” МФЙдан ўтувчи 30-километрида иккита юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

1986 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган “Газел” юк машинаси Ғаллаорол-Жиззах йўналишида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдан келаётган, 2002 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги юк машинаси билан тўқнашган.

Шундан сўнг аввал “Газел”да ёнғин чиққан ва бироз ўтиб олов юк машинасига ҳам ўтган.

Оловни ўчириш учун Ғаллаорол тумани ФВБ ёнғин-қутқарув бўлинмаси соат 04:31да ёнғин жойига етиб борган ва соат 04:50 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида ҳар иккала машинанинг кабинаси ва салон қисми ёниб кетган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Аввалроқ, Жиззахда 60 минг долларлик Hyundai Santa FE машинаси ёниб кетганди.

Мавзуга оид