Ўзбекистон | 15:43 / 09.08.2022
4576
1 дақиқада ўқилади

Фарғона водийси тоғолди ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди

Жорий йилнинг 10-12 август кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, Фарғона водийси тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра:

Наманган вилояти - Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.

Мавзуга оид