Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирига қўнғироқ қилди
8 август куни Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фарҳонга телефон қилди. Бу ҳақда қироллик ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатлар ва уларни барча соҳаларда ривожлантириш йўллари кўриб чиқилди. Шунингдек, минтақавий ва халқаро миқёсдаги сўнгги ўзгаришлар ҳамда умумий манфаатдор масалалар муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, сентябр ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ давлат раҳбарлари саммитида Саудия Арабистонига ШҲТ бўйича мулоқот ҳамкори мақомини беришга оид меморандум имзоланиши кутилмоқда. Шунингдек, ушбу саммитга валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ҳам ташриф буюриши мумкин.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024