Ўзбекистон | 07:37 / 10.08.2022
4213
1 дақиқада ўқилади

«Дўстлик» чегара божхона пости орқали ҳаракатланиш вақтинча тўхтатилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги «Дўстлик» чегара божхона пости орқали фуқаролар ва транспорт воситаларининг ўтиши вақтинчалик тўхтатилади.

Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Қирғизистон Республикасининг «Достук» чегара ўтказиш пунктида қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, «Дўстлик» чегара божхона пости орқали фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилиши тўғрисида огоҳлантирамиз», дейилади хабарда. 

Вилоят ҳокимлигидан маълум қилишларича, божхона пости бугун, 10 август куни соат 08:00 дан 12:00 гача ёпилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид