Жаҳон | 14:36 / 10.08.2022
18261
5 дақиқада ўқилади

Овқат учун навбатлар, ҳар куни ўққа тутилаётган шаҳарлар. Уруш суратлари

9 август куни Қримдаги Новофедоровкада россияликлар авиабазасида портлашлар содир бўлди. 14 киши яраланиб, бир киши ҳалок бўлган. РФ мудофаа вазирлиги ўқ-дорилар детонацияга учраганини айтмоқда, Украина ҳукумати бу зарба учун жавобгарликни зиммасига олмади. «ЛХР» расмийлари урушга қадар 20 минг киши яшаган Попасная шаҳрини тиклаб бўлмаслигини маълум қилишди. Шаҳар май ойидаги жанглар чоғида буткул вайронага айланган. Америкалик актёр Стивен Сигал баракларидан биридаги портлаш туфайли 53 киши ҳалок бўлган Оленивкадаги украиналик ҳарбий асирлар учун лагер ҳудудига ташриф буюрди. Бу ерга ЛДПР етакчиси Леонид Слуцкий ҳам КХДР ва Никарагуадан бўлган «халқаро экспертлар» билан бирга келди.

Қуйида 9 август, урушнинг 167-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Қрим

Қримдаги Новофедоровка посёлкасида россияликлар авиабазасида кўтарилган тутун. 9 август куни посёлка яқинида жойлашган авиабазада портлашлар бўлди. 14 киши яраланиб, бир киши ҳалок бўлган. Интернетда базадаги самолётлар ёнаётгани акс этган видеолар пайдо бўлди.
Reuters / Scanpix / LETA
Новофедоровкадаги портлашдан кейин турар жой биноларидаги деразалар синиб кетган. Ушбу посёлка Евпаториядан 30 километр масофада жойлашган. Фото: Reuters / Scanpix / LETA
Россия ҳарбий авиабазасида тутун кўтарилиши фонида Новофедоровкадаги пляжда дам олаётганлар
Reuters / Scanpix / LETA

Донбасс шимоли 

«ЛХР» назоратига ўтган Рубежное шаҳридаги кўча. Шаҳар май ойидаёқ Россия армияси ва «ЛХР» кучлари томонидан эгалланганди. Украина нашрлари ёзишича, жанглар вақтида ҳалок бўлган тинч аҳоли вакилларининг жасадлари кўчаларда август ойига қадар ётган.
Александр Река / ТАСС
Рубежное кўчаларидан биридаги эълонни ўқиётган аёл. Украин партизанлари россияпараст расмийларга таҳдидлар битилган эълонлар тарқатишмоқда. Фото: Александр Река / ТАСС
Украиналик қутқарувчи Бахмутда россияликлар зарбаси вақтида яраланган кишига ёрдам кўрсатмоқда. Бахмут ва унинг яқинидаги Соледар ҳар куни ўққа тутилади, фронт чизиғи шаҳарга жуда яқин жойлашган.
Diego Herrera C​arcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Северскдаги вайрон бўлган уй фонидаги украин ҳарбийси. Урушга қадар шаҳарда 10 минг атрофида одам яшаган, аммо бир ойдан ортиқ давом этаётган шиддатли жанглардан вақтида шаҳар вайронага айланди. «ДХР» июл ойидаёқ шаҳар тўлиқ қуршаб олинганини эълон қилганди. Аммо гуманитар ёрдам тарқатаётган украин кўнгиллилари 8 август куни ҳам шаҳар ичкарисига етиб боришаётганди.
Костянтин і Влада Ліберови
Қутқарувчилар Бахмут ўққа тутилиши вақтида яраланган маҳаллий аҳоли вакилига ёрдам бермоқда.
Diego Herrera C​arcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Pess

Запорижжя

Запорижжя аҳолиси гуманитар ёрдам олмоқда. Областнинг россияликлар томонидан эгаллаб олинган қисмидаги янги раҳбарият ҳудудни Россияга қўшиш бўйича референдум ўтказишга тайёрланмоқда, Запорожжя маркази эса Украина назоратида қолмоқда.
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA
Запорижжяликлар гуманитар ёрдамга навбатда турибди
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA

Миколайив 

66 ёшли Наталья Гимза Миколайивдаги қочқинларни вақтинча жойлаштириш маркази. Натальянинг Миколайив области Украинка қишлоғидаги уйи россиялик ҳарбийлар зарбасидан вайрон бўлган.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Миколайивдан 10 километр масофада жойлашган Весняное қишлоғи атрофидаги дала майдонида кўтарилган тутун. 9 август куни россиялик ҳарбийлар шаҳар атрофидаги ҳудудларни ўққа тутди, турар жой бинолари шикастланган, жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Stanislav Kozliuk / Reuters / Scanpix / LETA
Ўт ўчирувчилар россияликлар зарбасидан кейин Весняное атрофида ўт кетган ўрмондаги оловни ўчирмоқда
Stanislav Kozliuk / Reuters / Scanpix / LETA

Киев области

 

Ирпиндаги «автомобиллар қабристони» ёнида турган қиз. Бу ерда маҳаллий аҳоли россиялик ҳарбийлар келгач шаҳардан чиқиб кетмоқчи бўлган автомобиллар келтирилган. Эвакуация чоғида россиялик ҳарбийлар фуқароларнинг автомобилларини ўққа тутганига гувоҳликлар бор.
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA

Бучадаги тобутлар ва қабрлар, бу ерда Россия ишғоли чоғида ҳалок бўлганларнинг жасадларини аниқлаш ва кўмиш давом этмоқда. Бир ой давом этган ишғол чоғида , маҳаллий расмийларга кўра, 458 нафар тинч аҳоли вакили қурбон бўлган.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
272 рақамли хоч, у Россия ишғоли чоғида ҳалок бўлган номаълум киши қабри устига ўрнатилади. 9 август куни Бучада 14 киши дафн қилинди.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид