Ўзбекистон | 11:21 / 10.08.2022
9919
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёдаги чегара божхона постларида махсус машқлар ўтказилди

Сирдарё вилояти чегара божхона постларида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда “Сирдарё” ва “Ховособод” чегара божхона постлари ҳамда “Малик” ва “Оқолтин” чегара божхона пунктларида шахсий таркиб жанговар шайлигини оширишга қаратилган ҳамкорликдаги махсус-тактик амалий ўқув машғулотлари ўтказилди.

Бунда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, вилоят божхона, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар ва Ички ишлар бошқармалари ҳамкорликдаги тузилмалари иштирок этди.

Машғулот давомида Ўзбекистон давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари, товарлар ва бошқа мол-мулкларни ўтказишда юзага келадиган вазиятларда чегара ўтказиш пунктларидаги тузилмалар ҳамкорлик ҳаракатлари мувофиқлаштирилди.

Мавзуга оид