Тошкентдан ҳудудларга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони айтилди
Тошкент шаҳридан энг кўп Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига кўчиб кетишган.
2022 йил январь-июнь ойларида Тошкент шаҳридан республика бошқа ҳудудига доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар сони 4813 кишини ташкил этган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Тошкент шаҳридан кўчиб кетиш ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 80 кишига (1,6 фоизга) камайган.
Тошкент шаҳридан ҳудудларга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони қуйидагича:
- Тошкент вилояти – 3611 киши;
- Қашқадарё вилояти – 194 киши;
- Самарқанд вилояти – 130 киши;
- Хоразм вилояти – 117 киши;
- Сурхондарё вилояти – 117 киши;
- Бухоро вилояти – 112 киши;
- Навоий вилояти – 88 киши;
- Қорақалпоғистон Р. – 88 киши;
- Жиззах вилояти – 82 киши;
- Фарғона вилояти – 82 киши;
- Андижон вилояти – 76 киши;
- Сирдарё вилояти – 70 киши;
- Наманган вилояти – 46 киши.
Мавзуга оид

22:34 / 05.04.2025
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси иш бошлади

21:33 / 04.04.2025
Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

08:14 / 04.04.2025
Тошкентнинг 4 та туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

19:56 / 03.04.2025