Жамият | 12:33 / 12.08.2022
13096
2 дақиқада ўқилади

“Касаллик сабаб акам билан хорижда сарсонмиз” – жигари хаста қиз ноласи

25 ёш инсон умрининг гуллаган дамларига бой, жўшқин тарзда ўтишига ўрганганмиз. Фарғоналик Эъзозхон ўз ҳаётининг шу палласини оғир дард қуршовида, азоблар, оғриқлар ҳамроҳлигида ўтказмоқда. Бироз муддат аввал онасидан айрилган қиз акаси ва келинойиси қарамоғида қолган. Тўрт йилдан бери жигар циррозидан азият чекаётган Эъзозхонга шифокорлар жигар кўчириш операциясини тавсия қилишган. Шу сабабли бор имкониятларини ишга солган акаси синглисини даволатиш учун Ҳиндистонга олиб кетади.

“Оилада икки фарзандмиз, акам бор. Менга ўз жигарини бермоқчи эди, лекин гепатит вируси борлиги учун бунинг иложи йўқ экан. Шу сабаб донор ҳам қидиряпмиз. Ҳозир акам ва келинойим билан Ҳиндистондамиз.

Акамнинг ўзи оддий ишчи – 1,5 млн сўм ойликни менинг дори-дармонларимга етказолмаяпти. Онам вафот этган”, – дея йиғлайди бемор.

Унинг яқинларига кўра, операция учун кетадиган харажатлар туфайли ватандошларидан ёрдам керак:

“Қўлимиздан келганча даволатишга ҳаракат қилдик. Операция зарурлиги учун боримизни тўплаб келганмиз. Донор бўлмагани учун бу янада қимматлашди. Ҳозир бизга 40 000 АҚШ доллари керак бўляпти, аммо бунча маблағимиз йўқлиги учун операция тўхтаб турибди”.

Танага беморлик етганида яхшилар ёрдамидан умидвор бўлиш ўша юртда сахийлар кўплигидан далолат. Бу фикримиз яна бир бор ўз тасдиғини топади деб умид қиламиз.

Эъзозхон Нишоновага оид маълумотлар:

UzCard: 8600 0609 0887 0356 бемор Эъзозхон Нишонова номида

Виза: 4790 9122 1076 9131 акаси Авазбек Нишонов номида

Манзил: Фарғона вилояти, Қўштепа тумани, Қоражийда қишлоғи, Ҳамжиҳат кўчаси, 6-уй.

Мавзуга оид