Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сейсмик хавфсизлик соҳасида янги кўкрак нишони таъсис этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Кўкрак нишони билан сейсмология, иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги, аҳоли ва ҳудудлар сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳасини ривожлантириш, соҳада замонавий ахборот технологиялари ва инновацион технологияларни жорий этиш, кучли зилзилалар юз бериши хавфи пайдо бўлганда улар оқибатларини бартараф этишга доир зарур чоралар кўриш борасида самарали меҳнат қилган фуқаролар тақдирланади. Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
Ўзбекистон сейсмология, иншоотлар сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини ривожланиши йўналишида фаолият юритаётган вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 августга қадар Фанлар академиясига тақдим этади.
Номзодлар бўйича тақдим этилган таклифларга илова сифатида номзод ҳақида маълумотнома, сўнгги уч йил давомида сейсмология, иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизлик соҳасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома тақдим этилади.
Фанлар академияси президенти томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия ташкил этилади. Комиссия хулосаси асосида Фанлар академияси президентининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 1 сентябрга қадар чиқарилади.
Кўкрак нишони ҳар йили 13 сентябрь – “Ўзбекистон аҳолиси ва ҳудуди сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги қонун қабул қилинган кун арафасида Фанлар академияси президенти томонидан тантанали тарзда топширилади.
Кўкрак нишони билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдори тўрт баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти берилади. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.
Мавзуга оид
08:09 / 22.07.2024
Ўзбекистонда сейсмик заиф бино-иншоотлар сони маълум қилинди
12:48 / 14.06.2024
Ўзбекистон ва Халқаро сейсмология маркази зилзилалар таҳлили соҳасида ҳамкорлик қилади
14:19 / 10.06.2024
Сейсмология институти директори ўзгарди
10:18 / 18.04.2024