Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода халқаро мақом санъати анжумани ташкил этилади
Президентнинг “II халқаро мақом санъати анжуманига тайёргарлик кўриш ва мақом санъатини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлигининг 2022 йил октябрь ойида Бухоро шаҳрида II халқаро мақом санъати анжуманини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
Президент қарори билан тасдиқланган халқаро мақом санъати анжуманига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (А.Арипов):
а) анжуманни Бухоро вилоятида юқори ташкилий даража ва бадиий савияда ўтказиш бўйича зарурий чора-тадбирларни амалга оширади;
б) президент администрацияси билан келишилган ҳолда:
- халқаро мақом санъати анжуманини келгусида босқичма-босқич республика бошқа ҳудудларида ўтказиш чораларини кўради;
- санитария-эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда жорий йилдаги анжуманни ҳамда келгусидаги халқаро мақом санъати анжуманларини ўтказиш муддатини белгилайди.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025