Ўзбекистон | 17:59 / 20.08.2022
22822
2 дақиқада ўқилади

Очилбой Раматов «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди

Ўзбекистон президенти Очилбой Раматовни «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Фото: Kun.uz

Ҳужжат матнига кўра, давлат идораларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, иқтисодий қудратини юксалтириш, кенг кўламли ислоҳотларни, йирик бунёдкорлик лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш борасидаги хизматлари, ташаббускорлик ва ташкилотчилик фазилатлари билан ватан тараққиёти ва халқ фаровонлигини оширишга қўшаётган катта ҳиссаси, ёш авлодни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда таваллуди 60 йиллиги муносабати билан бош вазир биринчи ўринбосари Очилбой Раматов «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди.

Очилбой Раматов 1962 йил Хоразм вилоятида туғилган, 2016 йилдан бош вазир биринчи ўринбосари. У транспорт вазири (2019-2020), «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси бошқарув раиси (2002-2019), Сенат аъзоси (2015-2020), Ўзбекистон бокс федерацияси президенти (2012 йилдан) ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти (2018-2019) бўлиб ишлаган.

О.Раматов 2000 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган саноат ходими» давлат унвони билан, 2007 йил август ойида «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан, 2011 йил август ойида «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланган, 2013 йилда эса «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилган, 2015 йилда Россиянинг «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

Мавзуга оид