Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танзила Норбоева АҚШ Конгресси делегациясини қабул қилди
Мулоқотда Ўзбекистон - Америка ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
22 август куни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева АҚШ Конгрессидаги "Ўзбекистон бўйича кокус"нинг ҳамраиси, конгрессмен Трент Келли бошчилигидаги АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди.
Мулоқотда Ўзбекистон - Америка ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда ҳамкорликнинг парламентлараро алоқаларини кенгайтириш, шунингдек, демократик ислоҳотларни амалга ошириш каби соҳаларда мустаҳкамлаш масаласига эътибор қаратилди.
Икки давлат парламентлари ўртасидаги муносабатларнинг ривожланишида “Ўзбекистон–АҚШ” парламентлараро гуруҳи ҳамда АҚШ Конгрессидаги “Ўзбекистон бўйича кокус”нинг саъй-ҳаракатлари эътироф этилди.
Аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашув ўтказгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025