Италия соҳиллари яқинида россиялик миллиардернинг суперяхтаси чўкиб кетди
«Май Сага» бортидаги тўрт нафар йўловчи ва беш нафар экипаж аъзоси қутқарилган.
Италиянинг Катандзаро шаҳри яқинида, Ионио денгизида узунлиги 40 метрли яхта чўкиб кетди.
La Gazzetta Del Mezzogiorno газетасининг ёзишича, гап «Кузбассразрезуголь» ҳолдинги эгаси ва «Крутрейд» компанияси директорлар кенгаши раиси Геннадий Айвазянга тегишли «Май Сага» яхтаси ҳақида бормоқда.
Соҳил қўриқлаш хизматининг маълумотларига кўра, ҳодиса бир неча кун аввал рўй берган.
Яхта Галлиполи портини тарк этган ва Сицилия шимоли-шарқидаги Милаццога сузиб кетаётган бўлган.
Соҳил қўриқчилари яхта ҳалокатга учраган жойда қутқарув операциясини ўтказган. «Май Сага» бортидаги тўрт нафар йўловчи ва беш нафар экипаж аъзоси қутқарилган.
Яхтанинг чўкиб кетишига ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
22:08 / 15.11.2024
Алп тоғларида туристлар 280 млн йиллик қадимий ҳайвонлар изларига дуч келди
18:29 / 12.11.2024
Италияда 2 мингдан зиёд сохта санъат асарлари мусодара қилинди
15:17 / 11.11.2024
Италиянинг Помпей шаҳри харобаларига саёҳатчилар ташрифи чекланади
12:50 / 05.11.2024