Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Маҳалла» фонди эҳтиёжманд аҳолига 2 млрд сўмдан зиёд хайрия ёрдами кўрсатди
“Маҳалла” жамоат фонди томонидан ўтган 6 ойда эҳтиёжманд аҳоли қатламига 2 миллиард сўмдан зиёд хайрия ёрдами кўрсатилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда фонд ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Саломов маълум қилди.
Давлат раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан ўтган 6 ой давомида эҳтиёжманд аҳолини моддий қўллаб-қувватлаш, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га кирган фуқароларга 100 млрд сўмга яқин моддий ёрдам ажратилди.
Ўтган ярим йилда фонд маблағлари ҳисобидан 248 та фуқаролар йиғинига 1 миллиард 238 млн сўмлик компьютер техникалари олиб берилди. 258 та маҳалла идорасига эса 1 млрд 547 млн сўмлик мебел жиҳозлари олиб берилди.
Мустақиллик 31 йиллиги олдидан Бухоро, Навоий, Наманган, Фарғона, Хоразм вилоятларидаги фуқаролар йиғинларига мебел ва компьютер жиҳозлари топширилди.
Мавзуга оид
20:18 / 08.05.2025
Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойлигини хайрияга йўналтиришига ваъда берди
19:20 / 25.04.2025
Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда
15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди
15:30 / 03.02.2025