Умумий овқатланиш корхоналари учун янги санитария талаблари тасдиқланди
Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари Адлия вазирлиги томонидан ҳисобга олинди.
Янги талаблар билан тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилувчи айрим талаблар (сув таъминоти бўлмаганда корхона фаолиятини тўхтатиши, овқат тайёрлашда кўмир ва ўтиндан фойдаланишни тақиқлаш) бекор қилинди.
Қуйидаги санитария-гигиена талаблари белгиланди:
- умумий овқатланиш корхоналарида ичимлик суви билан таъминлаш марказлаштирилган сув таъминоти тизимига уланиш йўли билан амалга оширилиши;
- марказлаштирилган сув таъминоти бўлмаганда, ички сув таъминоти артезиан қудуғидан, бошқа қудуқлардан ёки каптажлардан фойдаланиш;
- чиқинди майдончасини белгиланган масофада жойлаштириш имкони бўлмаганда, чиқиндилар корхоналар совитиш тизими, ювиш ва дезинфекциялаш имкони бўлган алоҳида хонасида сақланишига йўл қўйилиши.
Умумий овқатланиш корхоналарида қуйидагиларни амалга оширишга рухсат этилмайди:
- технологик жараён талабларига риоя қилишни таъминлаш имконияти мавжуд бўлмаганда маҳсулот тайёрлаш;
- яроқлилик муддати ўтган, сифатсиз ёки сифати бўйича шубҳали, бузилиш белгилари бўлган маҳсулотлардан фойдаланиш;
- герметик идишларда сабзавотли, гўштли, балиқли, қўзиқоринли консервалар тайёрлаш;
- қуритилган ва дудланган балиқ тайёрлаш ва қуритилган қўзиқоринлар тайёрлаш.
Ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этувчи ходимлар томонидан иш бошлашдан олдин қуйидагилар амалга оширилиши шарт: заргарлик буюмлари, соатлар ечилиши; сочлар рўмол ёки қалпоқ остига йиғилиши; тоза санитария кийимлари кийилиши; қўллар илиқ сувда совун билан ювилиши ва дезинфекцияловчи воситалар билан ишлов берилиши, тирноқлар олинган ва лак сурилмаган бўлиши керак.
Мавзуга оид
08:12 / 04.09.2024
Умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади
14:37 / 31.07.2024
Қўйлиқдаги овқат бозори фаолияти тўхтатилди
19:10 / 28.06.2024
Мавсумий хасталик: нега ёзда салмонеллёзга чалиниш кўпаяди?
15:23 / 20.06.2024