Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бензема ва Анчелотти Европада тенгсиз деб топилди
УЕФА ўтган мавсум якунларига кўра, Европанинг энг яхши ўйинчиси ва мураббийи номини эълон қилди.
Унга кўра, «Реал» ва Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема Европанинг 2021/22 йилги мавсумининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. У ўтган мавсум Мадрид клуби билан Ла Лига чемпиони, УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби, Европа Суперкубоги соҳиби ҳамда ЕЧЛ тўпурарига айланганди.
Франциялик 34 ёшли ҳужумчидан ташқари, «Реал» ва Бельгия миллий жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа ҳамда «Манчестер Сити» ва Бельгия миллий жамоаси яримҳимоячиси Кевин де Брюйне ҳам совринга даъвогар эди.

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти эса мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Италиялик мутахассис бу борада Юрген Клопп («Ливерпуль») ва Пеп Гвардиолани («Манчестер Сити») ортда қолдирди.

Маълумот учун, Анчелотти қўл остида «Реал» ўтган мавсум ЕЧЛ ва Ла Лига ғолибига айланган эди.
Мавзуга оид
09:45 / 25.05.2025
«Бернабеу» Модрич ва Анчелотти билан хайрлашди. «Реал» фанатлари кўз ёшларини тия олмади
16:55 / 23.05.2025
«Реал» Карло Анчелотти кетишини эълон қилди
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
16:39 / 27.04.2025