Спорт | 21:25 / 25.08.2022
12338
1 дақиқада ўқилади

МТРК Ла Лига янги мавсуми трансляцияси ҳуқуқини сотиб олди

Бу ҳақда «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Фото: Getty Images

«Ассалом алайкум, талаб ва истакларни инобатга олиб, МТРК Ла Лига ҳуқуқини олди. Биз доим ҳаракатдамиз», - дея ёзади «Спорт» ТВ бош директори.

Испания чемпионати ТВ-трансляцияси ҳуқуқи сўнгги йилларда «UzReport» телеканалига тегишли бўлиб, бу йил Ла Лигани намойиш этмаётган эди. Мусобақанинг 3-туридан олдин Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси янги мавсум учун трансляция ҳуқуқини қўлга киритди.

Маълумот учун, ЕЧЛ, еврокубоклар, Италия А Серияси ўйинлари ҳам айнан МТРК телеканаллари орқали намойиш этилаётган эди. АПЛ, Бундеслига ва Франция чемпионати намойиши ҳуқуқи эса ҳозирча Ўзбекистонда ҳеч қайси телеканал томонидан сотиб олинмаган.

Мавзуга оид