Ўзбекистон | 11:31 / 29.08.2022
1688
1 дақиқада ўқилади

1-синфга онлайн қабул 30 август куни якунланади

Мактаб ўқувчиларини ўз вақтида Президент совғаси ва дарсликлар билан таъминлаш учун 2022-2023 ўқув йили 1-синфига қабул жараёни 2022 йил 30 август куни соат 18:00 да якунланади.

Фото: XTV

Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, барча мактаб раҳбарлари, нодавлат таълим ташкилотлари 2022-2023 ўқув йилида 1-синфга қабул қилинган барча ўқувчиларни adm.maktab.uz электрон платформасига киритиш жараёнини 30 август 18:00 га қадар якунлаши лозим.

Маълумот учун, бугунги кунга қадар республика бўйича 692 минг нафардан ортиқ болалар умумтаълим мактаблари 1-синфига қабул қилинди. Электрон қабул жараёнлари ўтказилаётган ҳудудларда 105 минг нафардан ортиқ болалар my.maktab.uz платформаси орқали мактабларга онлайн тарзда қабул қилинди.  

Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграм канали ёки 71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид