Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш натижасида 21 киши ҳалок бўлди
Ҳалок бўлганлар орасида масжид имоми, мамлакатда таниқли диний арбоб Мужиб Раҳмон Ансорий ҳам борлиги айтилмоқда.
Фото: AP
Афғонистоннинг Ҳирот вилоятидаги масжидда портлаш содир бўлди, деб хабар берди «Ал-Жазира» телеканали.
Маҳаллий ҳокимиятнинг маълумотига кўра, портлаш оқибатида 21 киши ҳалок бўлган, 23 киши жароҳатланган.
Ҳалок бўлганлар орасида масжид имоми, мамлакатда таниқли диний арбоб Мужиб Раҳмон Ансорий ҳам борлиги айтилмоқда.
«Мужиб Раҳмон Ансорий бир неча нафар қўриқчилари ва фуқаролар билан бирга ҳалок бўлди»,— деди Ҳирот губернатори Ҳамидулла Мутаваккил.
ToloNews телеканалининг хабар беришича, портлаш ҳудкуш террорчи томонидан амалга оширилган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025