Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузияда туристлар учун сунъий орол ва яримороллар қурилиши бошланди
Уларнинг ҳудудида кўнгилочар, соғломлаштириш, спорт, таълим, тижорат масканлари қурилади, туристик йўналишлар ташкил этилади.
Грузиянинг Батуми шаҳрида Қора денгиз соҳилида иккита сунъий яриморол ва бир оролдан иборат архипелаг қурилиши бошланди.
«Бугун ўзига хос замонавий лойиҳани бошлаймиз. Бу лойиҳа - иккита сунъий яриморол ва орол қурилиши», — деди Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили.
Унинг сўзларига кўра, бу ҳудудларда кўнгилочар, соғломлаштириш, спорт, таълим, тижорат масканлари қурилади, туристик йўналишлар ташкил этилади.
Яримороллар ва оролда 500 номердан иборат меҳмонхоналар, савдо ва кўнгилочар марказлар жойлашади.
Лойиҳага йўналтириладиган инвестиция миқдори 100 млн долларни ташкил этади.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
16:40 / 14.05.2025
Ҳаж ва Умра зиёратларини ноқонуний ташкил этишга уринган сайёҳлик фирмалари аниқланди
17:42 / 12.05.2025