Ўзбекистон | 08:18 / 05.09.2022
25938
2 дақиқада ўқилади
Қандай ҳолларда «загранпаспорт» учун давлат божи тўланмаслиги маълум қилинди
«Давлат божи тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, қатор ҳолларда фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспорти берилгани учун давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Улар қуйидагича:
- яқин қариндошлари вафот этган ёки улар дафн этилган жойларни зиёрат қилганда;
- фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларга (битимларга) биноан улар хориж судларига фуқаролик ва жиноят ишлари юзасидан тарафлар, гувоҳлар ва экспертлар сифатида чақирилган тақдирда;
- вояга етмаган шахсга, унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда;
- вояга етмаган шахс илм-фан, таълим, спорт ёки маданият соҳаларидан биридаги халқаро тадбирда ёки мусобақада иштирок этганда;
- «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган шахсга, унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда;
- биометрик паспорт Ўзбекистон ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, маиший тусдаги офатлар юз бергани натижасида жабрланган жисмоний шахслар томонидан йўқотилган ёхуд яроқсиз ҳолга келганда.
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан хорижга хизмат сафарига юбориладиган фуқаролар хорижга чиқиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар учун давлат божи белгиланган тартибда ушбу корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тўланади.
Мавзуга оид
09:40 / 17.08.2024
Суд ҳукмларининг дубликати ва кўчирма нусхалари учун бож тўланади
07:30 / 26.07.2024
Тайёр заргарлик буюмларига импорт божхона божи камайтирилади
13:37 / 20.06.2024
Евроиттифоқ Украинадан айрим маҳсулотлар импортига бож жорий қиляпти
08:51 / 03.06.2024