Ўзбекистон | 07:13 / 06.09.2022
11611
1 дақиқада ўқилади

Чимкентда бир гуруҳ ўзбекистонликлар мажбурий ушлаб турилгани аниқланди

Қозоғистондаги ўзбекистонликлар ҳужжатлари ва ойлик маошлари олиб берилди.

Фото: Миграция агентлиги

Чимкент шаҳрида ишлаётган бир гуруҳ ўзбекистонлик фуқаролардан паспортлари олиб қўйилгани ва мажбурий ушлаб турилгани тўғрисида мурожаат келиб тушган, деб хабар қилмоқда Миграция агентлиги.

Қайд этилишича, мурожаат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Чимкент шаҳридаги ваколатхонаси ходими ҳамда Чимкент шаҳар полиция департаменти тезкор гуруҳи билан фуқаролар иш жойига борилган.

Ўзбекистонликлар паспортлари қайтарилган ва ойлик маошлари ундириб берилган. Ҳозирги кунда уларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилаётгани айтилади.

Бундан олдин Россияда Ўзбекистон фуқароларига куч ишлатиб, мажбурий меҳнатга жалб қилган иш берувчи ҳибсга олинганди.

Мавзуга оид