Ўзбекистон | 08:38 / 07.09.2022
15900
2 дақиқада ўқилади

ШҲТ Самарқанд саммитида Эрон янги доимий аъзо сифатида таништирилади

Ўзбекистон ШҲТ янги ривожланиш шароитидаги салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишдан манфаатдор. Бу ҳақда элчи Дилшод Аҳадов маълум қилди.

Фото: Алан Кациев

ШҲТ Самарқанд саммити арафасида Ҳиндистоннинг The Print электрон нашри Ўзбекистон элчиси Дилшод Аҳадов билан интервью эълон қилди.

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳадов The Print нашрига берган интервьюсида Тошкент нафақат ШҲТни кенгайтириш, балки унинг тўла салоҳиятини рўёбга чиқаришни таъминлашини таъкидлади.

Элчи Дилшод Аҳадов ушбу саммитда Эрон ШҲТ янги доимий аъзоси сифатида таништирилишини тасдиқлади. Ҳозирги кунда ШҲТ таркибига саккиз давлат – Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Покистон киради.

“Саммит кун тартибидаги асосий масалалардан бири ШҲТни янада кенгайтириш ҳисобланади. Эроннинг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум имзоланишга аллақачон тайёр. Бу ҳужжат Яқин Шарқ ушбу йирик мамлакати ташкилотга тўлиқ аъзо бўлишига асос бўлади”, - деди Дилшод Аҳадов.

Унинг қўшимча қилишича, ШҲТ фаолиятида тўлақонли аъзо, кузатувчи ва мулоқот бўйича шерик мақомида иштирок этиш учун яна 10 га яқин мамлакатдан аризалар ҳам кўриб чиқилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид