Супер-контракт бўйича янги тартиб белгиланди
Ўзи танлаган 1-йўналишига киролмай, лекин 2-, 3-, 4- ёки 5-йўналишлардан бирига ўқишга кирган абитуриентларга ўз хоҳиши билан биринчи танлаган йўналишида супер-контрактда ўқишга рухсат берилди. Бешала йўналишда ҳам имтиҳондан йиқилган абитуриентлар эса бу бешта йўналишнинг исталган биттасида супер-контрактда ўқиши мумкин бўлди.
Давлат қабул комиссияси қарори билан супер-контракт бўйича қўшимча тартиблар белгиланди. Бу ҳақда блогер Хушнудбек Худойбердиев хабар бермоқда. Олий таълим вазирлиги ҳозирча бу борада маълумот бермади.
“Энг катта янгилик, бу – абитуриент ўзи танлаган БИРИНЧИ йўналишга кира олмаган, лекин 2-, 3-, 4- ёки 5-йўналишлардан бирига ўқишга кирган бўлса, унда ўз хоҳиши билан БИРИНЧИ танлаган йўналишида супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.
Бу истисно 2-, 3- ёки 4-йўналишга тааллуқли эмас. Яъни бешинчи йўналишга ўқишга кирган абитуриент иккинчи ёки тўртинчи йўналишни танлаб супер-контракт қила олмайди, фақат БИРИНЧИ йўналишга қилиши мумкин.
Шунингдек, танлаган бешала йўналишига ҳам ўқишга кира олмаган абитуриентлар исталган бешта йўналишдан бирини танлаб, супер-контрактда ўқишига рухсат берилади”, – дея ёзди блогер.
Эслатиб ўтамиз, супер-контракт бўйича аризалар 1 октябргача, kontrakt.edu.uz сайти орқали қабул қилинади.
Мавзуга оид
20:25 / 23.08.2024
Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 9 сентябрда бошланади
15:45 / 19.08.2024
Янги ўқув йилида қанча абитуриент талабаликка тавсия этилгани маълум қилинди
10:56 / 18.08.2024
1-курсга кирганлар ётоқхона учун ариза бера олмаётгани сабаби маълум қилинди
19:22 / 17.08.2024