Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижара шартномасини ҳисобга қўйишда талабадан электрон имзо талаб этилмайди
Кўчмас мулк ижара шартномаларини 2 хил усулда ҳисобга қўйиш мумкин. Бу ҳақда «Давлат хизматлари янгиликлари» канали хабар берди.
Биринчиси - ijara.soliq.uz сайти орқали. Бунда ижарага берувчи сайтдан «Талабалар ижараси» бўлимини танлаб, «Ижарага олувчи талаба тўғрисида маълумот» ойнасига ижарага олувчи талаба ЖШШИРни киритганда унинг маълумотлари (исм-шарифи, таълим олаётган ўқув юрти, факультети, таълим шакли ва босқичи, доимий рўйхатга олинган манзили) автоматик шаклланади.
Кейинги жараёнда «Қўшиш» тугмаси орқали талаба билан бирга турган бошқа талабалар дастурга киритилади. Сўнгра «Телефон рақами» қаторига ижарага олувчи талаба телефон рақами киритилиб, «Тасдиқлаш кодини юбориш» тугмаси босилади. Талаба телефонига СМС орқали келган 5 хонали рақам «Тасдиқлаш коди» қаторига ёзилиб, «Тасдиқлаш» тугмаси босилади.
Иккинчиси - «Солиқ» мобил иловаси орқали. Иловада «Ижарага бериш», ундан сўнг «Талабалар учун ижара шартнома» бўлими орқали талабалар билан тузилган кўчмас мулк ижара шартномалари ҳисобга қўйилади.
Иловага ижарага берувчи жисмоний шахс томонидан талаба шахсий идентификация рақами киритилганда унинг маълумотлари автоматик шаклланади. Талабалар Face ID ёки телефон рақамига СМС орқали келадиган 5 хонали рақамни киритиш орқали ижара шартномасини тасдиқлаши мумкин.
Талабалар билан тузилган ижара шартномалари ҳисобга қўйилганда ушбу маълумотлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги базасида шаклланади. Бу эса ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб беришда олий ўқув юртларига қулайлик яратади.
Солиқ тўловчи уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олган даромадлари солиқдан озод этилган. Турар жойларни ижарага олувчи талабаларда солиқ мажбурияти юзага келмайди.
Мавзуга оид
12:17 / 17.04.2025
Тошкентда 1 ва 2 хонали уйлар ижара нархи арзонлашди
16:38 / 10.04.2025
Ҳарбий хизматчиларга турар жой ижараси учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди
11:59 / 01.04.2025
“Тадбиркорлар олмаган даромади учун солиқ тўлашига тўғри келяпти” — Мурод Муҳаммаджонов
18:16 / 26.03.2025