Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқаев Қозоғистоннинг йирик бизнесменларига мурожаат билан чиқди
Қосим-Жўмарт Тўқаев йирик бизнес вакилларини жамиятни ташвишга солаётган ижтимоий муаммоларни ечишда четда турмасликка чақирди.
Фото: akorda.kz
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Оқўрда қароргоҳида йирик бизнес вакиллари билан ўтказилган учрашувда замонавий болалар боғчалари, мактаблар, шифохоналар, университетлар қуриш, туризмни ривожлантиришга инвестициялар киритиш муҳимлигини қайд этди.
"Биз сизларнинг хайрия акцияларингизга умид қиляпмиз. Ҳозир мамлакатда мактаблар, талабалар ётоқхоналари, ёшлар учун спорт объектлари етишмаяпти. Сизнинг ёрдамингиз мамлакат учун катта аҳамиятга эга", - деди у.
Тўқаев шунингдек, бизнес учун рақобат майдони текис бўлишини айтди.
"Бундан буён ҳеч қандай имтиёзлар бўлмайди. Қозоғистонда ҳалол бизнес билан шуғулланиш ҳар қандай инсон учун манфаатли ва хавфсиз бўлиши керак", - деди у.
Қозоғистон президентининг қайд этишича, мамлакатда иқтисодиётни демонополизация қилиш ва бозорларни очиш бўйича ишлар давом этади.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025