Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга 8 ойда энг кўп турист қаердан келгани айтилди
Ўзбекистонга 8 ойда қанча турист келгани тўғрисида маълумот берилди.
2022 йил январь-август ойларида 3 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 1,5 млн нафарга ёки 1,9 бараварга ошган.
Ўзбекистонга 8 ойда энг кўп Қозоғистон фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган – 922,7 минг нафар.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Қирғизистон – 821,9 минг нафар;
- Тожикистон – 814,5 минг нафар;
- Россия – 316,9 минг нафар;
- Туркия – 45,8 минг нафар;
- Жанубий Корея – 10,9 минг нафар;
- Германия – 10,3 минг нафар;
- АҚШ – 7,8 минг нафар;
- Ҳиндистон – 6,7 минг нафар;
- Франция – 6,4 минг нафар;
- Озарбойжон – 6,1 минг нафар;
- Исроил – 6,6 минг нафар;
- Буюк Британия – 6 минг нафар;
- Италия – 4,7 минг нафар;
- Испания – 3,1 минг нафар.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025