Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Намангандаги газ заправкада Labo ёниб кетди
Ижтимоий тармоқларда «Гўзалдаги газ заправкада машина ёниб кетибди» сарлавҳаси остида хабар тарқалганди. Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, 10 сентябр куни соат 17:22 да Наманган шаҳри Янги Наманган тумани «Мингчинор» маҳалла фуқаролар йиғини Косонсой кўчасида жойлашган АГТКШ ҳудудида давлат рақами 50 M 382 UA бўлган Labo Damas автомобилида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин Наманган шаҳри ФВБ 3-ёнғин қутқарув қисми ёнғин қутқарувчилари томонидан бартараф этилди.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
17:17 / 22.05.2025