Аманбай Оринбаев Сенат раиси ўринбосарлигига сайланди
Тошкент шаҳрида Сенат ўттиз иккинчи ялпи мажлиси бошланди. Ялпи мажлисда сенаторлар Сенат раиси ўринбосари тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.
Сенаторлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаевни Сенат раиси ўринбосарлигига сайлади.
9 сентябр куни халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари қўшма мажлисида Жўқорғи Кенгес раиси Аманбай Оринбаев Сенат аъзоси этиб сайланганди.
Аманбай Оринбаев август ойи охирида Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси этиб тасдиқланди.
У бунгача Ички ишлар вазирлиги тизимида турли лавозимларда ишлаган, 2022 йил март ойидан июль ойигача Қорақалпоғистон ички ишлар вазири, кейинроқ Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг Оролбўйи экологияси ва ривожланиши масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаб келган.
Мавзуга оид
18:36 / 20.09.2024
Психологик ёрдам кўрсатиш фаолиятини тартибга солувчи қонун маъқулланди
18:30 / 20.09.2024
Ҳоким ва маҳаллий Кенгаш раиси лавозимлари бир-биридан ажратилди
16:37 / 20.09.2024
Ҳукумат “маърифий фаолият”ни тартибга солмоқчи
11:36 / 20.09.2024