Ўзбекистон | 18:45 / 15.09.2022
7898
2 дақиқада ўқилади

Эрон ШҲТга аъзо бўлиш тўғрисидаги меморандумни имзолади

Эроннинг ташкилотга тўлақонли аъзо бўлиш жараёни 2021 йилда бошланганди. 

Самарқандда Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ва ШҲТ бош котиби Чжан Мин Эроннинг ташкилотга тўлақонли аъзо бўлиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.

Абдуллоҳиённинг сўзларига кўра, яқинда Эроннинг ШҲТга аъзо бўлиши жараёни билан боғлиқ барча ҳужжатлар мамлакат вазирлар маҳкамаси томонидан маъқулланган ва кўриб чиқиш ҳамда юридик жараёнлар учун парламентга юборилган.

«Бундан буён турли иқтисодий, савдо, транзит ва энергетик ҳамкорликнинг янги босқичига қадам қўйдик», - деб таъкидлади у.

ШҲТ бош котиби Чжан Мин бугунги кунни Эрон ва ташкилот учун муҳим кун деб атади.

"Эрон Ислом Республикасининг минтақадаги кучли ва барқарор мамлакат сифатидаги ҳолати ШҲТ учун муҳим ҳисобланади. Эроннинг аъзо мамлакатлар гуруҳига қўшилиши Шанҳай ҳамкорлик ташкилотини мустаҳкамлайди”, - деди у.

Эроннинг ташкилотга тўлақонли аъзо бўлиш жараёни 2021 йилда бошланганди. 

ШҲТнинг навбатдаги саммити Самарқандда, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид