Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Роснефт»нинг Германиядаги активлари мусодара қилинди
Rosneft Deutschland GmbH (RDG) ва RN Refining & Marketing GmbH (RNRM) корхоналарини федерал тармоқ агентлиги ишончли бошқарувига ўтказилди.
Россиянинг «Роснефт» компаниясининг Германия ҳудудидаги активлари мусодара қилинди. Бу ҳақда Германия иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш вазирлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, федерал ҳукумат Rosneft Deutschland GmbH (RDG) ва RN Refining & Marketing GmbH (RNRM) корхоналарини федерал тармоқ агентлиги ишончли бошқарувига ўтказди.
«Федерал тармоқ агентлиги Rosneft Deutschland ҳамда PCK, MiRo ва Bayernoil нефтни қайта ишлаш заводлари устидан назорат ўрнатди», — дейилади хабарда.
Вазирликнинг маълумот беришича, Германиядаги барча нефтни қайта ишлаш заводларининг 12 фоизга яқини «Роснефт»га тегишли.
Апрел ойида Gazprom Germania немислар бошқарувига ўтказилганди. Германия иқтисодиёт вазири Роберт Ҳабек компанияни тўлиқ миллийлаштиришга чақирган, бироқ канцлер Олаф Шолц бунга рози бўлмаганди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025