Жамият | 14:59 / 18.09.2022
13195
6 дақиқада ўқилади

"Отаси бемор қизим ёнига бир келса эди...": дард ўзгартирган қисмат

Бу дунёни синов дунё, дейдилар. Кимдир давлат, кимдир қашшоқлик яна кимдир мансаб билан имтиҳон қилинади. Энг оғири фарзанд билан синов қилиниш бўлса керак. Ота-она ўз дардига бардош қилса ҳам, ҳеч ким фарзандининг азоб чекишига жим қараб тура олмайди. Қўлидан келган имконни ишга солади. Энг ёмони эса фарзандининг азоб чекаётганини кўриб ёрдам беролмаслик...

“Ёлғизгина умидим шу фарзандим. Уни йўқотиб қўйишдан қўрқаман”

Муҳайё опа тақдир тақазоси билан турмушидан ажраган. Худодан сўраб олган биттагина фарзанди Элмурод уч йилдирки оққон касали билан курашиб келади. Афсуски ота-онаси ажрашган ва Элмурод онаси билан мураккаб вазиятда ёлғиз қолган. Олти фарзанднинг каттаси бўлган Муҳайё опанинг оиласи ўзидан орттириб қўлдан келгунча ёрдам беради.

–       Бизга ёрдам бериш учун катта укам чет элга ишлагани кетди, топганини бизга жўнатяпти. Лекин мусофир юртда ҳам нон топиш осон эмас экан. Элмуроджон митти вужуддаги бу улкан дард билан курашиб келяпти. Кечалари билан дард чекиб, ухлолмай чиқади. Ёлғизгина умидим шу фарзандимдан. Уни ҳам йўқотиб қўйишдан қўрқаман, – дейди она йиғлаб.

Элмурод Собировга оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0610 0837 8670 онаси Муҳайё Исомиддинова номида

Юнионпай: 6262 5701 0774 1474 бувиси Малика Исомиддинова номида

Манзил: Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Яйпан шаҳри, Гулистон кўчаси 56 уй.

“Бир бора кўришга келса бўларди...”

Юлдуз опа ҳам икки фарзанди билан турмушидан ажраган. Ҳаётда кўп қийинчиликларни енгиб ўтган аёл фарзандининг дарди қаршисида ожиз қолди. Қизи Мубина кичиклигидан юришга қийналган. Бора-бора ўзини ташлаб юборадиган бўлган. Икки ойлик тинимсиз иситмадан сўнг топширилган анализ натижаларидан оққон касали аниқланган. Шифохонада ётганида отасининг бир бора кўришга келмаслиги ҳам қизалоқнинг дардини янада оғирлаштиради.

–        Болам ичикиб қолгани учун шифокорлар отаси бир бор келиб кўриб кета олармикин, деб айтишганди. Афсус, келмади... Қизим ўксиб қолди. Ажрашган бўлсак-да, у ота-ку, фарзандини кўришга келса бўларди, – деган ўйлар аёлнинг кўнглини ўртайди, дардига дард қўшади...

Мубина Ражабовага оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0610 7819 6887 онаси Юлдуз Раҳмонқулова номида

Ўзкард: 8600 0609 5882 6712 онаси Юлдуз Раҳмонқулова номида

Манзил: Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, Дўстлик маҳалласи, Ҳамза кўчаси 19 уй, 8-хонадон.

Она учун фарзандининг азобланишини кўришдан ортиқ дард йўқ...

Жавоҳир Барчиной опанинг икки қиздан сўнг топган ёлғизгина ўғли. Боласининг оғриқлари онанинг қалбини тирнайди. Касаллик сабаб юролмай қолган Жавоҳир мактабга ҳам боролмайди.

– Болам бир кун мактабга борса, бир ой оёғини босолмай ётади. Баъзида оғриқнинг зўридан ухлолмай чиқади. Боламнинг дардларига чидолмаган дадаси яқинларимиздан қарз олиб даволатди. Ҳозир қарзни узиш учун мусофир юртда ишлаб юрибди. Жавоҳирни эса яна даволатиш керак. Тенгдошлари чопқиллаб юрган паллада боламнинг мактабга ҳам боролмай қолишини кўриш жуда оғир, – дейди она кўз ёшларини тиёлмай.

Жавоҳир Назирбековга оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0609 0024 3107 онаси Барчиной Мамаюсупова номида

Ўзкард: 8600 0610 6725 2451 онаси Барчиной Мамаюсупова номида

Манзил: Жиззах вилояти, Пахтакор тумани, Боғишамол ҚФЙ 63 уй.     

“Даволатиш учун барча нарсамизни сотдик”

Неъматилло аканинг ўзи иккинчи гуруҳ ногирони. Аёли билан бирга ободонлаштириш ташкилотида ҳалол меҳнат қилиб, оиласини боқиб юрган эди. Орқа миясини шамоллатиб қўйиб, юролмай қолди. Ишдан ҳам бўшашга мажбур бўлди. Дард келса қўшалоқ келади деганлари рост экан. Тилаб олган ёлғизгина фарзанди ўтган йили ҳушидан кетиб қолди.

–        Эр-хотин реанимация эшигида икки кун туз тотмай боламизга шифо тилаб ўтирдик. Шифохона остонасида икки кун ётдик, тунагани жойимиз, егани нонимиз, кетгани йўлкирамиз қолмаганди. Қизим Робияхон ўзига келди, аммо унда оққон касаллиги борлиги аниқланди. Даволатиш учун топганимизни, ҳатто қизимиз учун ният қилиб олиб қўйган тилла зиракни ҳам сотдик. Робияни қийнаётган дардни енгиш учун яна пул керак. Ишлагани эса имкон йўқ..., –дейди ота эзилиб.

Робия Раҳматуллаевага оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0610 8271 1259 отаси Неъматилло Юсупов номида

Ўзкард: 8600 0609 7305 9885 онаси Комила Курбаева номида

Манзил: Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Ғайрат МФЙ, Ўқитувчилар кўчаси 14 уй.

Имкон борида яхшилик қилиб қолиш керак, кейин қиламан деб изласанг ҳам кўмакка муҳтож инсонни тополмай қоласан, дейишади. Имконингиз борида савоб олинг, тили бийрон болажонларнинг қадамлари ҳам чаққон бўлишига ўз ҳиссангизни қўшинг.

Мавзуга оид