Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Тозалик – бу менинг меҳнатим” — Ўзгалар меҳнатини қадрлайлик
Kun.uz эълон қилган “Шарафли иш: Тозалик – бу менинг меҳнатим” номли ролик Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан Экология қўмитаси эълон қилган ижтимоий роликлар танловида 2-ўринга муносиб кўрилди.
Давлат экология қўмитаси 17 сентябрь – Бутунжаҳон тозалик кунида атроф-муҳит тозалигига бағишлаб эълон қилинган энг яхши ижтимоий роликлар танлови ғолибларини тақдирлади.
Қўмита раиси Нарзулло Обломурадов дунё миқёсида экологик муаммолар долзарблик касб этаётгани, Бутунжаҳон тозалик кунининг Ўзбекистон миқёсида ўтказилиши бу борадаги амалий ишлардан бири бўлаётганини қайд этди.
Атроф-муҳит тозалигига кенг жамоатчилик, айниқса, ёшларнинг эътиборини янада кенг жалб этиш, уларнинг бу жараёндаги фаоллигини ошириш мақсадида Бутунжаҳон тозалик куни арафасида илк бор ижтимоий роликлар танлови эълон қилинган эди. Танловга 50 га яқин ижодий ишлар келиб тушди ва Давлат экология қўмитаси, жамоатчилик вакиллари ҳамда тажрибали журналистлар иштирокида холисона кўриб чиқилди.
Танлов ҳакамлар ҳайъати билан битта биринчи ўрин (50 млн.сўм), иккита иккинчи ўрин (25 млн.сўм), учта учинчи ўрин (10 млн.сўм) соҳиблари аниқланди ва танлов ғолиблари ташкилотчилар ҳамда ҳомийлар томонидан эълон қилинган пул мукофотлари билан тақдирланди. Шунингдек, истисно тариқасида 2 та рағбатлантирувчи мукофот (5 млн.сўм) ҳам топширилди.
Kun.uz мухбири Бобур Акмалов ва оператор Муҳиддин Нидо томонидан тайёрланган “Шарафли иш: Тозалик – бу менинг меҳнатим” номли ролик танловда 2-ўринни қўлга киритди.
Танлов ғолиблари:
1-ўрин — Эркин Бозоров.
2-ўрин — Kun.uz интернет сайти;
2-ўрин — Малика Қулмуҳаммедова.
3-ўрин — Хубер Эрна;
3-ўрин — Элёр Ачилов;
3-ўрин — Улбосин Мырзаназарова.
Рағбатлантирувчи мукофот – Элёр Гўрўғлиев;
Рағбатлантирувчи мукофот – Ким Лидия.
Мавзуга оид
09:24 / 18.05.2025
Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди
19:01 / 05.04.2025
“Ҳар қандай лойиҳани, албатта, экологик экспертизадан ўтказамиз” – экология вазири АЭС ҳақида
23:14 / 03.04.2025
Украина Россия босқини оқибатида етказилган экологик зарарни 85 млрд долларга баҳолади
12:46 / 29.03.2025