Ўзбекистон | 19:07 / 19.09.2022
19645
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон темирйўллари» раиси қатъий огоҳлантирилди

Фото: Ўзбекистон темирйўллари

«Ўзбекистон темирйўллари» АЖ раиси Ҳусниддин Ҳосилов 3 ойда ўз тизимида ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Туризм масалаларига бағишланган видеоселекторда «Тошкент-Самарқанд» ва «Тошкент-Андижон» йўналишларида автомобилда йўловчи ташиш вақти ўртача 1-1,5 соатга кўпайгани, лекин, темирйўл ва авиақатновлар сони ва сифати талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Шу боис тегишли мутасаддиларга:

  • водий вилоятларидан Тошкент, Нукус, Бухоро, Урганч шаҳарларига ҳар куни авиарейсларни йўлга қўйиш;
  • вилоят марказларидан Тошкент, Нукус, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларига авиа ва темирйўл қатновларини 2 баравар кўпайтириш;
  • камида 500 та эски типдаги вагонларни келгуси икки йилда реконструкция қилиш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш;
  • вилоятлар ҳудудидаги конгрес-холл, саройлар, меҳмонхоналар инфратузилмасидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;
  • швейцариялик мутахассислар билан бирга Бухоро, Зомин ва Бўстонлиқ туризм коллежларида меҳмонхона бошқаруви, сервис ва бошқа йўналишларда янги ўқув дастурлари асосида ўқитишни бошлаш;
  • «Ипак йўли» туризм университетида меҳмонхона ва сервис соҳасида ўрта бўғин ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаб, йилига камида 1 минг нафар ёшларни ўқитиш топширилди. 

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси Ҳ.Ҳосилов 3 ойда ўз тизимида ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.

Мавзуга оид