Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимовга ҳайфсан берилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда 14 та туман ҳокими ишдан олинди, аммо уларга ўзгариш қилиш учун уч ой синов муддати берилади.
Қашқадарё вилоят ҳокими Муроджон Азимов туризм соҳасида вилоятнинг кўрсаткичлари яхши бўлмагани учун ҳайфсан олди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Йиғилишда таъкидланишича, йил бошидан Самарқанд – 900 минг, Фарғона – 850 минг, Андижон – 650 минг ички сайёҳларни қабул қилиб, бу борада пешқадам бўлди. Лекин айрим вилоят, туман ва шаҳарлар натижалари яхши эмас. Сирдарёга – 151 минг, Навоийга – 262 минг, Жиззахга – 275 минг ички сайёҳ ташриф буюриб, бу уларнинг салоҳиятидан анча кам бўлди.
«Четдан келган туристлар учун кўрсатилган хизматлар Қашқадарёда жуда паст бўлиб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби туманларида туризм хизматлари умуман кўрсатилмаган.
Шу билан бирга, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Наманган ва Сурхондарёда ҳам хорижий туристларга хизмат кўрсатишдан тушумлар қолган ҳудудлардан анча орқада. Айниқса, Шеробод, Олтинсой, Косонсой, Тўрақўрғон, Арнасой, Кармана, Ургут, Гулистон, Янгийўл, Хива туманларида туризм хизматлари умуман кўрсатилмаган», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Ишларни етарли даражада ташкил этмагани учун:
- Қашқадарё вилояти ҳокими М.Азимовга ҳайфсан берилди;
- Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби, Косонсой, Тўрақўрғон, Арнасой, Кармана, Ургут, Шеробод, Олтинсой, Гулистон, Янгийўл, Хива туманлари ҳокимлари бугун ишдан олиниб, ўзгариш қилиш учун уларга уч ой синов муддати берилади.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
16:40 / 14.05.2025
Ҳаж ва Умра зиёратларини ноқонуний ташкил этишга уринган сайёҳлик фирмалари аниқланди
17:42 / 12.05.2025