Ўзбекистон | 09:36 / 20.09.2022
3104
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳудудлари бўйича АКТ ривожланиши рейтинги тузилди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари Ўзбекистон ҳудудлари бўйича ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) ривожланиши рейтингини тузди.

Фото: Getty Images

ПМТИ мутахассислари Ўзбекистон ҳудудларида АКТ ривожланганлик ҳолатини баҳолаш мақсадида ITU методологиясига мувофиқ АКТ ривожланиш индекси асосида Ўзбекистон минтақалари рейтингини тузди. Ҳисоблаш учун асос сифатида AКТ ривожланиш индекси (IDI) танланди. IDI 3 гуруҳга ажратилган (AКТга уланиш имконияти, AКТдан фойдаланиш даражаси ва AКТдан фойдаланиш учун кўникмалар) 11 кўрсаткични жамлаган ҳолда ҳисобланади. Индекс 2015-2021 йиллар учун ҳисобланган. 

Aсосий натижаларга кўра, Ўзбекистон бўйича индекс ўртача қиймати 2015 йилдаги 6,04 дан 2021 йилда 6,96 га кўтарилди. 2021 йилда кучли учликка Тошкент шаҳри (индекс қиймати 9,28), Навоий (7,41) ва Бухоро (7,06) вилоятлари кирди. Ўрганиш даврида индекс энг катта ўсиши Хоразм (+1,20), Қашқадарё (+1,18), Наманган (+1,15) вилоятлари ва Қорақалпоғистонда (+1,12) қайд этилди.

Ўрганилаётган даврда Ўзбекистон барча ҳудудларида (Тошкент шаҳридан ташқари) индекс мутлақ кўрсаткичи ўсиши кузатилган. Тошкент шаҳри индекси пасайиши бошқа ҳудудларга нисбатан дастлабки даврдаги юқори кўрсаткичлар билан изоҳланиши мумкин. Шунга қарамай, Тошкент шаҳри 2021 йилда ҳам рейтинг бўйича сезиларли устунликни сақлаб қолди.

Мавзуга оид