Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда парламент кўмагида Ўзбекистон зиёрат туризми тарғиб қилинади
Индонезия парламенти Ўзбекистон зиёрат туризмини тарғиб қилиш учун кўмак кўрсатишга тайёр.
Ўзбекистон Индонезиядаги элчихонаси томонидан маълум қилинишича, Жакартада Индонезия парламенти вакиллар палатаси парламентлараро ҳамкорлик бюроси раҳбари Эндах Ретноастути билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Учрашув давомида Индонезия парламенти вакиллар палатаси спикери Пуан Махарани бошчилигидаги Индонезия делегацияси 6-11 сентябрь кунлари Ўзбекистонга ташрифи якунлари сарҳисоб қилинди.
Ҳамкорлик янги йўналишларидан бири сифатида Индонезияда мамлакат парламенти кўмагида Ўзбекистон зиёрат туризмини илгари суриш танланди.
Эндах Ретноастути маълум қилишича, Индонезия биринчи президенти Сукарнонинг 1956 йилда Ўзбекистонга ташрифи ҳақида ҳужжатли фильм яратиш ишлари бошланган.
Пуан Маҳарани 66 йил олдин Ўзбекистонга ташриф буюрган ва Имом Ал-Бухорий мақбарасини зиёрат қилган Индонезия биринчи президенти Сукарнонинг набирасидир.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
18:24 / 20.05.2025
Индонезияда вулқон отилди, кул устуни 5,5 км га етди
16:40 / 14.05.2025