Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Венгрия ишбилармонлар кенгаши йиғилиши ўтказилади
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Нью-Йоркда Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири билан учрашди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеяси 77-сессияси доирасида Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Питер Сийярто билан учрашди.
Томонлар Ўзбекистон ва Венгрия етакчилари ўзаро ташрифлар якунида қабул қилинган қарорларини сифатли амалга оширишга тайёрлигини тасдиқлади. Режалаштирилган тадбирлар, жумладан, ишбилармонлар кенгаши навбатдаги йиғилиши ва Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форуми ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Икки мамлакат БМТ, ЕХҲТ, Туркий давлатлар ташкилоти ва бошқа халқаро институтлар доирасида бир-бирларини қўллаб-қувватлаш амалиётини давом эттириши таъкидланди.
Делегациялар товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва тузилмасини диверсификация қилиш, сармоя киритиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бизнес субъектлари бевосита алоқаларини қўллаб-қувватлаш, минтақалараро алоқаларни жадаллаштириш бўйича биргаликда чора-тадбирлар кўриш муҳимлигини қайд этди.
Мавзуга оид
12:08 / 27.05.2025
Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
16:41 / 22.05.2025
2026 йилдан Ўзбекистонда АЭС совитиш тизимларини ишлаб чиқариш бошланади
21:46 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев Венгрияга ташрифини якунлаб, Словенияга йўл олди
16:01 / 21.05.2025