Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистон йўналишида ҳамкорликни кенгайтиради
Нью-Йоркда Афғонистон йўналишидаги ўзбек-афғон ҳамкорлиги муҳокама қилинди.
Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг АҚШ Давлат департаменти Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Вест ҳамда АҚШнинг Афғон аёллари, қизлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Рина Амери билан музокаралари бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Афғонистонда узоқ муддатли тинчликка эришиш, унинг иқтисодиётини тиклаш, ушбу мамлакатда мураккаб ижтимоий-гуманитар вазиятни ҳал этишга кўмаклашиш бўйича Ўзбекистон-Америка ҳамкорлигини кенгайтириш муҳокама қилинди.
АҚШ махсус вакиллари таъкидлашича, жорий йил июль ойида Тошкентда бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция мазкур давлатдаги вазиятни йўлга солиш борасида жаҳон ҳамжамияти изчил ёндашувларини ишлаб чиқиш учун платформа яратди.
Афғонистон халқини қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш ва тизимлаштириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди. Термиз шаҳрида ташкил этилган Афғонистонга гуманитар ёрдам етказиб бериш учун кўп тармоқли транспорт-логистика хаби имкониятларидан фойдаланиш муҳимлиги билдирилди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025